Rajabiylar sulolasi


Rajabiylar sulolasi


Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг 1989 йил 13 сентябрьдаги № 301 карорига биноан Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри Ю.Ражабий кўчасида жойлашган №20 уй №1 хонадон 1956-1976 йилар мобайнида яшаб ижод килган Ўзбекистон ФА академиги, буюк композитор ва хофиз, улкан ва бекиёс мусиқий меросимизнинг ҳазинабонига бағишлаб бугунги кунда - Юнус Ражабий уй-музейи ташгкил этилган. Ю.Ражабий ўзининг 5-жилдлик «Ўзбек халк мусиқаси» (1955-1959й), 6-жилдлик «Шашмақом» (1966-1975й) ва «Мусиқа меросимизга бир назар» китобларини нашрга тайёрлади. Жами 11 жилд китобларини Ю. Ражабийга ўз кўзлари билан кўриш ва халкимизга тақдим этиш насиб этди. Уларда мингдан ортик ашулалар, рақс ва чолғу куйлари, мақомлар жам қилинган. Ушбу мусиқа асарлари ўзининг ва шогирдларининг жонли ижроларида айтилган. Шуларни магнит тасмаларига ёзишда Юнус Ражабий ўзи тузган халк хофизлари ва созандалари ансамбли, маком ансамбли, жумладан халк хофизлар ва созандалари билан ёзилган ушбу ўзбек халқи мусиқий мероси Ўзбекистон Радиосининг олтин фондида сакланиб келинмокда. Бугун Ю.Ражабий уй-музейида зиёратчилар илтимосларига биноан таникли санъат усталари жонли ижросини тинглашлари учун имкониятлар яратилган. Уй-музей зиёратчилари машхур хофиз ва созандаларнинг жонли ижроларини тинглаб хамда диск ёзувларидан харид килишлари мумкин.