Xabar posti

Yangilik posti




Мақола 3



2022-05-16 18:03:28          10

Eng so'ngi yangiliklar


Айтиш жоизки, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам музейлар фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник базасини янгилаш бўйича бир қатор мақсадлар белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистонда музейлар жамиятнинг маънавий савиясини оширишга хизмат қилувчи ижтимоий-маданий институт сифатида алоҳида ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, мазкур соҳада рақамли технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари музейлари тизимига интеграциясини такомиллаштириш муҳим омилдир.

Ушбу йўналишда ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон музейлари ягона портали яратилиб, ҳозирги вақтда 26 та музей тўғрисида маълумотлар киритилди. Айни пайтда 12 та музейларнинг маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Жорий йилнинг якунига қадар 12 та музей маълумотлари ягона порталга киритилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган музейларни roundme.com платформаси учун энг замонавий IT технологияларидан фойдаланган ҳолда, сифат кўрсаткичнинг янги стандарти – 12 К ўлчамида 3D форматда тасвирга олиш (“Виртуал музей” лойиҳаси) ишлари олиб борилди. 40 та музейларда тасвирга олиш ишлари олиб борилди ҳамда дунёнинг энг катта платформаси бўлган roundme.com, шунингдек, uzbekistan360.uz ҳамда vrmuseum.uz (TasIX) га жойлаштирилди.

Регистон мажмуасида намуна сифатида 34 тўпламдаги IP 4 (рақамли) видео қайд қилиш мосламалари, 6 тўпламдаги турникет (лазер-датчикли)лар билан жиҳозланган бўлиб, мажмуага кириш учун электрон тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилди.

Ушбу йўналишда фаолият олиб боришда қонунчиликни такомиллаштириш долзарб ҳисобланади.

“Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ–732-сон, 26.11.2021 й.)нинг қабул қилиниги музейлар учун яна бир имкониятни яратди.

Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.

Давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди.

Амалдаги “Музейлар тўғрисида”ги қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланганди. Бу эса ўз навбатида музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорий фаолиятини амалга оширишга таъсир кўрсатиб келган.